Вазирлар Маҳкамаси қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Мазкур регламент билан юридик ва жисмонй шахсларни электр тармоқларига улаш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахоборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.
Жумладан, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматининг муддати 16 иш кунидан 5 иш кунига қисқартирилди.
Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 17 тадан 8 тага камайтирилди.Қуввати 20 киловаттдан (аввал 10 киловатт) кам бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди.Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларни истеъмолчининг ҳоҳишига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тузиш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, мурожаат этувчилар юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интреактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.Регламент орқали электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш тартиби белгилаб берилди.
Изоҳ (0)