Facebook браузерида «Тарихни ўчириш» тугмаси аналоги пайдо бўлади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Веб-браузеримизда cookie-файлларни ва тарихни ўчиришнинг оддий усули бор. Ғоя шундаки, кўпчилик сайтларга ишлаш учун cookie-файллар талаб этилади, бироқ сизда тарихни ўз хоҳишингизга кўра ўчириш имконияти бўлиши керак. Биз ҳам Facebook учун шунга ўхшаш нарса яратаяпмиз», — деб ёзади Цукерберг.
Унинг сўзларига қараганда, фойдаланувчи аккаунт созламаларида қайси иловаларга ўтганлиги ва қайси сайтларга кирганлиги ҳақидаги маълумотни ўчириши мумкин бўлади.
Компания «тарихни ўчириш» имкониятини яратиш учун ойлар кетишини таъкидлади. Бу вақт давомида ижтимоий тармоқ раҳбарияти қонун чиқарувчилар ва регуляторлар билан консултациялар ўтказади.
Изоҳ (0)