Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Мир Араб мадрасасида фаолият юритаётган ислом ўрта махсус билим юрти билан танишди. Ўзбекистондаги энг қадимий ва йирик жоме масжидларидан бири бўлган Масжиди Калонни ҳам зиёрат қилди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Калон минораси ва масжиди XII ва XVI асрлар оралиғида бунёд этилган. Бу обидалар Мир Араб мадрасаси билан уйғунлашиб, гўзал ансамбль ҳосил қилган. Уларнинг меъморий ечими аждодлар маданияти ва санъатининг яққол ифодаси сифатида бугун ҳам барчани ҳайратга солиб келмоқда.

Олий мартабали меҳмон Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида зардўзлик, заргарлик, гиламдўзлик, каштачилик, кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.

Сайилгоҳ кўчаси, Тоқи заргарон мажмуасида намойиш этилаётган маҳсулотлар, бозор ва расталар Бухоронинг қадимий ҳунармандлик анъаналарини акс эттирди. Фольклор жамоаларнинг чиқишлари кишига кўтаринки кайфият улашди.

Тарихий ва меъморий обидалар, ўзбек халқининг миллий ҳунармандлиги туркиялик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар