Урганч шаҳрида Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар ўғил болалар ўртасида ҳам, қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати маълум қилди
Қитъа биринчилигида совриндор бўлган ўзбекисотнлик спортчилар рўйхати:
Ўсмирлар:
Олтин:
- -77 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
- -85 кг: Алишер Ражапов
- -44 кг: Нигора Абдуллаева
- -63 кг: Кумушхон Файзуллаева
- -75 кг: Турсуной Жабборова
- +75кг: Долера Давронова
- +94 кг: Саидмухтор Саидаҳроров
- -48 кг: Зуҳра Отажонова
- -58 кг: Шаҳлохон Абдуллаева
- -69 кг: Зарнигор Абдураҳмонова
- -69 кг: Асадбек Наримонов
- +75 кг: Шодмоной Очилова
Ёшлар ўртасидаги мусобақаларда эса натижалар қуйидагича кўриниш олди:
Олтин:
- -85 кг: Зайнобиддин Маҳамамадаминов
- -105 кг: Акбар Жўраев
- -75 кг: Турсуной Жабборова
- -63 кг: Кумушхон Файзуллаева
- -69 кг: Адҳамжон Эргашев
- -77 кг: Умирбай Мавленов
- -75 кг: Гулноза Аҳмадова
- +90 кг: Долера Давронова
- -69 кг: Бозоргул Рамбергенова
Маълумот учун мазкур Осиё чемпионатида ўтган йилги лицензион мусобақада йўлланма қўлга кирита олмаган мамлакатлар Олимпия ўйинлари учун лицензия ютиб олишди. Ўғил болалардан Туркманистон, Ҳиндистон, Саудия Арабистони ҳамда Қирғизистон терма жамоалари, қизлар ўртасида эса Япония, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ва Мўғулистон терма жамоалари Буэнос-Айрес лицензиясини Урганчда якунига етган Осиё чемпионатида қўлга киритди.
Изоҳ (0)