28 апрель санасида Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий олимпия қўмиталари халқаро ассоциацияси президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Caбаҳ ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Мартабали меҳмон 29 апрель санасида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати маълум қилди.
У ерда мартабали меҳмон Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида томонлар марҳум Президентга оид хотираларни ёдга олишди.
«Ислом Абдуғаниевичга ҳурматим баланд эди. Биз билан учрашишга рози бўлганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Ҳамдардлигимни қабул қилгайсиз. Сизга энг яхши тилакларимни тилайман. Мен Ўзбекистонни жуда яхши кўраман. Ислом Каримов спортга катта эътибор қаратар эди. Бугунга келиб, у кишининг шогирди, издоши Шавкат Мирзиёев мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш йўлида жуда катта ислоҳотларни амалга оширмоқда ва бу таҳсинга сазовор. Ишончим комилки бу қилинаётган сайи ҳаракатлар яқин келажакда ўз мевасини беради», – деди ал-Caбаҳ.
Учрашув якунида Татьяна Каримова меҳмонларга эсдалик совғасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг ҳаёт йўли ва фаолиятига бағишланган китобни туҳфа этди.
Изоҳ (0)