«Ливерпуль» жамоа ҳужумчиси Роберто Фирмино билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Шартноманинг муддати ва унинг молиявий томонлари маълум қилинмаган.
«Жуда осон қарор. «Ливерпуль» билан муносабатим жуда яхши. Мен шу ерда ўсишга эришдим. Жуда бахтлиман», — деди Фирмино.
Маълумот учун Роберто 2015 йилда «Хоффенхайм»дан «Ливерпуль»га ўтган. Шу вақтга қадар у жамоа сафида 140 та учрашувда майдонга тушиб, 50 та гол уришга эришди.
Изоҳ (0)