• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўқотар қуролни олиб юриш ва улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимлари махсус курсларда ўқитилади

    Ўзбекистон Миллий гвардиясининг Ҳарбий-техника институти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Низомга мувофиқ махсус курслар қуйидагилар бўйича назарий билимларни олиш ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадларида ташкил этилади:

    - (тайёрлаш ва қайта тайёрлаш) фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус почтани қўриқлаш, табиат ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш, шунингдек қурол ва махсус воситалар муомаласига доир қонун ҳужжатларининг асосий талаблари;

    - қўриқланадиган объектларни (кузатилаётган мол-мулкларни) қўриқлаш, уларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектларда рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш, хизмат йўналишларида (постларда) ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича хизмат вазифалари, уларни бажариш шакллари ва усуллари;

    - қўриқлашнинг (мол-мулкларни кузатишнинг) илғор муҳандислик-техник воситалари ва усуллари, замонавий радио ҳамда симли алоқа воситаларининг турлари ва техник тавсифлари, улардан фойдаланиш ва радиоалоқани ташкиллаштириш қоидалари;

    - уюшган гуруҳ, жиноий уюшма, террорчилик-қўпорувчилик гуруҳлари ва уларнинг аъзолари томонидан қўлланилаётган тактик усуллар ва уларнинг хусусиятлари, улар фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган портловчи қурилмалар, қурол-яроғлар, техник ва бошқа воситалар;

    - шахсларни, уларнинг буюмларини ва транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг илғор муҳандислик ва махсус техник воситалари, уларнинг турлари, техник тавсифлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;

    - тан жароҳатларининг асосий турлари бўйича бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари;

    - табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишда қатнашиш;

    - қўриқланаётган объектларни (кузатилаётган мол-мулкни) террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатлар содир этилишидан ҳамда жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш.

    Ходимларни қайта тайёрлаш беш йилда камида бир марта амалга оширилади.

    Махсус курсларда ўқув машғулотлар институт бошлиғи томонидан тасдиқланган дастурлар асосида ўтказилади.

    Махсус курслар ишлаб чиқаришдан (ишдан) ажралган ҳолда, одатда, қатнаб ўқиш шаклида институт ва ташкилот ўртасида тузилган шартномага мувофиқ пуллик асосда амалга оширилади.

    Ходимларнинг махсус курслардан ўтганлиги иккинчи таълим олиш ҳисобланмайди.

    Ташкилотлар томонидан ходимлар қуйидаги ҳолларда қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилиши лозим:

    - ходимга берилган сертификатнинг амал қилиш муддати тугаётганда;

    - ходимнинг лавозим мажбуриятлари ўзгарганда (оддий ходимлар таркибидаги лавозимдан кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ёхуд кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимдан катта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ўтказилганда).

    Махсус курсларга тиббий текширувдан муваффақиятли ўтган қурол ва махсус воситалар бириктирилган ходимлар ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ юборилади. Тайёрлаш курсларига юборилаётган ходимлар ташкилотларда ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларидан ҳам муваффақиятли ўтган бўлиши лозим.

    Тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги икки ярим ҳафта (90 соат), қайта тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги эса, икки ҳафта (72 соат) этиб белгиланади. Бунда, махсус курсларда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми бир ҳафтада 36 (54 академик) соатни, аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми эса, 24 (36 академик) соатни ташкил қилади.

    Ходимлар махсус курсларда ўқишни тугатгандан сўнг махсус, жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлиги бўйича имтиҳонларни топширади.

    Имтиҳон топшириқлари махсус курслар дастурларига мувофиқ тузилади. Имтиҳон натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон натижалари бўйича белгиланган энг юқори баллнинг камида 70 фоизини тўплаган ходимлар имтиҳондан ўтган ҳисобланади.

    Имтиҳон комиссияси баённомасига асосан бир иш куни ичида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат, имтиҳонлардан ўта олмаган ходимларга эса, улар махсус курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади. Сертификат ва маълумотномалар институт бошлиғи томонидан имзоланади.

    Сертификат беш йил муддатга берилади. Сертификатлар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда институтда махсус курслар тури бўйича юритиладиган тегишли реестрда ҳисобга олинади. Сертификатлар ходимларга реестрда имзо қўйдирган ҳолда берилади.

    15.04.2018, 17:48   Изоҳ (0)   24982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда талабаларнинг инновацион ишланмалари тақдимоти ўтказилди

    15.04.2018, 17:17

    Ўзбекистонда 2019 йилдан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотади

    15.04.2018, 16:46

    Тошкент халқаро аэропортидаги совуқ қуроллар сақланаётган хона илк бора оммага намойиш этилди (видео)

    15.04.2018, 16:26

    Тошкент халқаро аэропортида янги қабул зали очилади (видео)

    15.04.2018, 15:36

    Қашқадарёда ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

    15.04.2018, 15:15

    Ўзбекистонда март ойида чегарадан ўтиш қоидаларини бузган 42 киши қўлга олинди

    15.04.2018, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.