Абдуқаҳҳор Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги 2 апрель куни «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони билан ташкил этилди.
Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005—2011 йилларда Тошкент шаҳрига, 2016 йил сентябрь ойидан 2017 йил апрель ойига қадар Жиззах шаҳрига ҳокимлик қилган.
У 2017 йил 25 апрелдан бошлаб эса Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаётган эди.
Изоҳ (0)