АҚШнинг янги иқтисодий санкциялари россиялик миллиардерларга жиддий зарар келтирди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«‘РусАл’ котировкасининг пасайиб кетиши куннинг асосий ҳодисаси бўлди, бироқ санкциялар фақат Олег Дерипаскининг бойлигига зарба бермади, бугун Forbes рўйхатининг кўплаб иштирокчилари камбағаллашди», — дейилади хабарда.
Журнал маълумотига кўра, россиялик бадавлат инсонларнинг умумий йўқотиши 12 миллиард долларни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни Вашингтон етти нафар россиялик тадбиркор, улар назорати остидаги 14 та компания ҳамда 17 мансабдорга қарши санкциялар жорий этди.
Изоҳ (0)