Мия ҳужайраларининг ўсиш жараёни юзасидан янги кузатишлар асаблар нафақат тикланиши, балки ёшларда ҳам, кексаларда ҳам, хотира марказида бирдек шаклланишини кўрсатди. Бу ҳақда Cеll Stem Cell журналида чоп этилган мақолада сўз юритилади, деб ёзади TengriNews.
«Биз кекса кишилар гиппокампида ҳам ёшларнинг миясидаги каби ўн минглаб янги нейронлар шаклланиши мумкинлигини аниқладик. Кексалар ва ёшларнинг хотира маркази ҳажмининг деярли бир хил эканлиги ҳам юқоридаги ҳолатни тасдиқлайди. Бошқа томондан, томирлар уни қон билан ёмонроқ таъминлайди, нейронлар эса эҳтимол камроқ боғланишларни шакллантиради», — дейди Колумбия университетидан Маура Болдрини.
Инсон миясини ўрганиш билан боғлиқ охирги кузатишлар баъзи ҳужайралар, масалан ҳид билиш маркази деярли узлуксиз янгиланиши, бошқа бўлимлар, жумладан гиппокампда эса нейрогенезда иштирок этиши тахмин қилинаётган тана ҳужайраларининг каттагина колонияси мавжуд эканлигини кўрсатди.
Тадқиқотлар нейронлар ўлимга қадар шаклланишда давом этишидан далолат беради. Бироқ кексалик мия учун изсиз ўтмайди — кекса кишилар гиппокампида капиллярлар ва бошқа қон томирлари камроқ бўлиб, янги ҳужайралар қўшнилари билан камроқ боғланиш ҳосил қилади.
Изоҳ (0)