Бугун 7 апрель куни Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган Uzbek Tigers Венесуэланинг Venesuela Caciques жамоасига қарши рингга кўтарилади.
Термиз шаҳри мезбонлик қиладиган баҳсларда бир кунда ўнта жанг ўтказилиши режалаштирилган. Унда қуйидаги боксчилар бир-бирига қарши рингга чиқади:
C1 гуруҳи
Жанглар соат 19:00 да бошланади- 49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Поланко Васкес
- 56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Йоэль Финол
- 64 кг: Алиёр Норалиев – Кристиан Паласио
- 75 кг: Исроил Мадримов – Кейбар Гонсалес
- 91 кг: Санжар Турсунов – Белло Диас
C2 гуруҳи
Жанглар соат 22:00 да бошланади- 52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас
- 60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера
- 69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэль Маэстре
- 81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж
- +91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес
Оlamsport’нинг маълум қилишича, жанглар тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилмайди. Негаки режага кўра бугун ўша вақтда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг икки учрашуви — «Локомотив» — «Қўқон-1912», «Навбаҳор» — «Насаф» трансляцияси амалга оширилади.
Бокс жанглари эса кечки дастурларда ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)