Янги Зеландиянинг Жанубий ороллари ғарбий соҳилида 32 та қора дельфин ўзини қирғоққа ташлади. Бу ҳақда 5 апрель куни The New Zealand Herald газетаси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Дельфинлардан 24 таси аллақачон ҳалок бўлган. Улар ўзини Окуру дарёси этаги яқинига ташлаган. Мазкур ҳудуднинг аҳолиси кам бўлганлиги сабабли ҳайвонларни дарҳол пайқашмаган. Табиатни қўриқлаш миллий бошқармаси ходимлари ҳодиса юз бергандан тахминан 12 соат ўтиб ҳудудга етиб келган.
Қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли кучли шамол ва баланд тўлқинлар туфайли тирик қолган дельфинларга ҳозирча ёрдам бера олмаяпти.
Изоҳ (0)