Telegram асосчиси Павел Дуров жалб этган инвесторларнинг ярмидан кўпи Facebook билан боғлиқ. Араб шайхи Ҳамдон ибн Муҳаммад ал-Мақтум Facebook асосчиси Марк Цукерберг билан катта миқдордаги токенлар хариди юзасидан музокара олиб бормоқда. Харид амалга ошса, Telegram акцияларининг 51 фоизи Facebook юрисдиксиясига ўтиши мумкин, деб ёзади TJournal.
TON лойиҳасининг ишга туширилиши билан Павел Дуров эски хатосини такрорлайди, деб ёзади нашр. Олдинроқ Mail.RU Group худди шу йўл билан «ВКонтакте» ижтимоий тармоғини Дуровдан тортиб олган эди.
Цукерберг иккита мессенжерни бирлаштиришни режалаштирмаяпти. Шу билан бирга, май ойида Telegram’да Instagram’даги каби Stories пайдо бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)