ЎзА Жиззах вилоятидаги «Зарбдор текстил» МЧЖ ходимларининг иш жараёни тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.
Мазкур корхонани бунёд этиш бўйича Ўзбекистон Президенти ўтган йили Жиззах вилоятига ташрифи чоғида топшириқ берган эди. Эслатиб ўтамиз, 30 март куни Шавкат Мирзиёев Жиззахга уюштирган ташрифини айнан шу корхона билан танишишдан бошлаган эди.
Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган «Зарбдор текстил» Ўзбекистондаги замонавий корхоналардан бири ҳисобланади. Бу ерда жами 1 минг 60 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланган.
Изоҳ (0)