Украиналик боксчи, WBO версияси бўйича ўрта енгил вазнда жаҳон чемпиони (11 та жанг, 10 та ғалаба шундан 8 таси нокаут билан, 1 та мағлубият) Василий Ломаченко «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга совға юборди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
Совға боксчининг менежери Эгис Климас томонидан португалиялик футболчига тақдим этилди.
Криштиану Роналду билан учрашиб, Василий Ломаченконинг қўлқопларини топширдим.Криштиану Роналду айни дамда Португалия терма жамоаси билан биргаликда бугун Нидерландия терма жамоасига қарши ўтадиган ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.Эгис Климас, менежер
Изоҳ (0)