20 март куни Ўзбекистоннинг биринчи дирижёр аёли Дилбар Абдураҳмонова вафот этди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Дилбар Абдураҳмонова 1936 йил 1 май куни Москвада ўша ерда консерваторияда таҳсил олаётган Ғулом Абдураҳмонов ва Зуҳра Файзиевалар оиласида туғилган. 1955 йили консерваторияга ўқишга кирган. 1960 йиллардан бошлаб катта фаолияти бошланган.
1977 йили Дилбар Абдураҳмонова СССР халқ артисти унвонига эга бўлган.
Ўз ижоди давомида Дилбар Абдураҳмонова 64 та операли ва балет спектаклларини қўйган. Кўплаб мукофотлар қаторида у учта медаль ва учта орденга сазовор бўлган. Греция фалсафа академияси 2016 йили уни «XXI аср Ер фуқароси» унвони билан тақдирлаган.
Изоҳ (0)