• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Николай Амосов: Ҳасад қилмайдиган кишилар ҳаммадан узоқ умр кўради

    «Халқ сўзи» газетасида 2002 йилда вафот этган украиналик таниқли кардиожарроҳ Николай Амосовнинг ҳорижий журналлардан бирига берган интервьюси чоп этилди. Интервьюда кардиожарроҳнинг соғлом ҳаёт тарзи ва узоқ умр кўриш сирлари ҳақидаги бебаҳо тавсиялари келтирилади.

    Фото: «Корреспондент.net»

    Фото: «Корреспондент.net»

    «Қарилик дегани нима? Аввало, бу ирсий ҳужайраларда белгилаб қўйилган табиий бир ҳолатдир. Ҳар қандай тирик вужудда ҳам дастлабки ўсиш ва ривожланиш, кўпайиш жараёнлари кечади. Кўпайиш дастури ниҳоясига етгач (асосан қирқ ёшга қадар), инсон энди табиат учун, ўз биологик турини давом эттириш учун ортиқ керак бўлмай қолади. Шундан сўнг қариш жараёни ўз йўли билан тезроқ ёки секинроқ кечаверади, бу энди одамнинг ўзига ато қилинган энергияни қай тариқа сарфланишига боғлиқ.

    Ҳайрон бўлманг, бизнинг ҳар биримизга ўлчаб берилган энергия захираси бор! Шу захирани сарф қилиб бўлдингизми ­ тамом, бу дунё билан хайрлашаверинг! Бу фараз соф назарий мазмунга эга, агар ҳар қандай жонзот туғилган кунидан бошлаб шу энергияни иқтисод қилса, умри ўртача 30—40 фоиз узаяди.

    Қариликнинг иккинчи сабаби ­ жигарда, буйракда, мия ва бошқа аъзоларда турмуш муаммолари туфайли турли хил асоратлар тўпаланиб қолишидадир. Бунда ташқи муҳит, бемаъни ҳаёт тарзи ҳам таъсирини ўтказади. Ва шу тариқа одам аста-секин сафдан чиқиб қола бошлайди... Ниҳоят, жисмоний залвор камаяди, машқий кўникмаларнинг бузилиши кучаяди. Бу ­ қариликнинг учинчи сабаби. Мен айни шу ҳолат билан курашмоққа қарор қилдим.Бунинг учун ҳар куни эрталаб уч километр масофага югурар эдим. Гимнастик машқларга келсак, ҳар бир машқдаги ҳаракатлар сони тўрт баравар оширилди. Ҳозир мен тўрт минг ҳаракат бажараман, шундан уч мингтасини гантель билан адо этаман. Гантелларнинг иккитаси беш килограммдан, биттаси ўн килограммдан иборат. Бундан ташқари, мунтазам равишда тош кўтариш машқлари билан ҳам шуғулланаман. Умумий ҳисоб билан айтганда, кунига уч-тўрт соат тош кўтариш машқлари билан банд бўламан. Қария одамга бундан бошқа қандай иш ҳам бўлсин? Бадантарбиядан сўнг албатта совуқ ваннага тушиб ювинаман. Илгарилари бундан қўрқардим. Қарангки, қарилик туйғуси йўқ бўлди, нафас олгандаги ҳансираб энтикишлар ҳам барҳам топди. Яна аввалгидек бир оёқда туришга ўргандим. Бўлмаса, шимимни ўтирмасдан кия олмас эдим. Хотира, эслаш қобилиятига келсак, у мен ўйлагандек яхшилангани йўқ. Лекин қон айланиш кучайди, буни ҳар ярим йилда текширтириб тураман.

    «Бемуҳлат тажрибаларим» давом этган шу икки йил мобайнида касалга чалинмадим. Сўнгги йилларда пайдо бўлган стенокардия белгилари ғойиб бўлди. Ҳаттоки эски «душманим» ­умуртқа поғонаси ҳам безовта қилмай турибди. Хуллас, ўзимни бутунлай соғлом сезмоқдаман. Энг муҳим ўзгариш шундан иборатки, вужудимда жисмоний бардамлик туйғусини ҳис қилиб турибман.

    Табиийки, ҳаддан ташқари куч-қувват талаб қиладиган бундай машқларни бажариш учун қай тариқа овқатланиш керак, деган савол туғилади. Кексаликнинг яна бир чатоқ томони шундаки, организмдаги сентиз суръати сусайиб, парчаланиш суръати ўзгаришсиз қолади. Бинобарин, кекса одам зарур миқдордаги оқсилнинг парчаланишига эришмоқ учун ёш одамга нисбатан кўпроқ жисмоний ҳаракат билан банд бўлмоғи лозим. Шунинг учун мен овқатланиш режимини вазнимни қатъий назорат қилиб бориш асосида ташкил этганман. Тамадди қиладиган емакларим ҳам оддий. Асосийси, овқатнинг калорияси кам бўлиб, мева-сабзавотлар кўпроқ бўлиши керак. Чунки уларда витамин, микроэлементлар, яъни организм нима билан тирик бўлса, шу нарсаларнинг барчаси мавжуд. Мен кунига тахминан 300 грамм хом сабзавот маҳсулотлари ва 100—200 грамм олма тановвул қиламан. Нонни иштаҳа билан ейман. Нонуштага ярим литрли кружкада сутли қаҳва ёки какао ичаман. Сариёғ, сметана истеъмол қилмайман. Сабзавотларга ўсимлик мойини хотиним жуда кам миқдорда солади. Гўштдан ҳам ўзимни тияман. Эрталаб бир дона котлет, кечқурун бир паррак колбаса менга кифоя.

    Бундан ташқари, умрнинг узун-қисқалиги инсоннинг феъл-атворига ҳам боғлиқ. Бировга ҳасад қилмайдиган кишилар ҳаммадан узоқ умр кўради. Ён-атрофидагиларга хушмуомалада бўладиган оқкўнгил одамларнинг ҳам умри дароз бўлади.

    15.03.2018, 10:30   Изоҳ (0)   9647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўпроқ чой ичиш учун 6 сабаб

    10.03.2018, 07:13

    Мия учун ҳалокатли бўлган 5 одат

    09.03.2018, 21:53

    Антибиотиклардан воз кечиш учун 5 сабаб

    09.03.2018, 06:07

    Соғлом овқатланишнинг 5 асосий қоидаси

    09.03.2018, 00:00

    Кун бўйи компьютерда ишлайдиганлар учун амалий маслаҳатлар

    07.03.2018, 20:54

    Умрни узайтирувчи 4 та оддий ва фойдали одат

    07.03.2018, 05:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.