Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда KazFootball нашри хабар тарқатди, деб ёзмоқда «Championat.asia».
Қайд этилишича, Гейнрих Қозоғистоннинг «Ақтўбе» клубида селекционер мураббий лавозимида иш бошлаган.
Гейнрих профессионал фаолиятини 2001 йилда «Дўстлик» жамоасида бошлаган. У «Пахтакор», «Локомотив», Россиянинг ЦСКА ва «Торпедо», Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг Блюингс», БААнинг «Эмирейтс» Қозоғистоннинг «Ақтўбе» ва «Ордабаси» жамоаларида фаолият олиб борган.
Гейнрих Қозоғистон Премьер-лигасида 110 учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 28 бор ишғол қилишга эришди. Ўзбекистон миллий терма жамоасида эса 98 учрашувда майдонга тушиб, 31 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)