Бахтиёр Ҳамидов Ўзбекистон банклар ассоциациясининг бош директори этиб тайинланди, деб хабар берди «Газета.uz».
Бахтиёр Ҳамидов ассоциацияга 2005 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Сайдулло Абдуллаевнинг ўрнини эгаллади.
Бунга қадар 72 ёшли Бахтиёр Ҳамидов бош вазирнинг биринчи ўринбосари — молия вазири (1994—1998), макроиқтисодиёт ва статистика вазири (2000 йилгача), Қашқадарё вилояти ҳокими (2000—2002), шунингдек, ҳозирги «Ипотека банки» раиси лавозимларида фаолият юритган.
Ўзбекистон банклар ассоциацияси низомига мувофиқ, бош директор ассоциация Кенгаши томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Изоҳ (0)