14 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 3—5, кундузи 10—12 даража илиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2—7, Хоразм вилоятида 0—5 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ, Устюртда кечаси 7—12, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 1—3 даражагача совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 1—3 даражагача совуқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарлик бўлмайди. Кечаси 2—7, кундузи 7—12 даража, Сурхондарё вилоятида кечаси ва кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3—8, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)