Жорий йилнинг 1 март куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Заркент-Жаҳонгир» фермер хўжалигига қарашли майдонга тахлаб қўйилган, баҳоси 6 миллион 290 минг сўм бўлган 370 бетон тўсинларни ўғирлаб кетилди, деб хабар берди ЎзА.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар давомида ушбу жиноятни ҳеч қаерда ишламайдиган, мазкур туманда яшовчи 1988 йилда туғилган С.Бурҳонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва 1997 йилда туғилган А.Жамоловлар содир этганлиги аниқланди.
Айбдорлар қўлга олиниб, Ўзбекистон Респбликаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди. Далилий ашё сифатида бетон тўсинлар эгасига қайтарилди.
Изоҳ (0)