Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалига Испаниянинг «Реал» ҳамда Англиянинг «Тоттенҳэм» клублари йўл олганди. Бугун яна икки иштирокчи номи аниқ бўлади.
Тошкент вақти билан 00:45 да «Манчестер Сити» — «Базел» ҳамда «Тоттенҳэм» — «Ювентус» ўйинлари старт олади. Беллашувлар ўзбекистонлик футбол мухлислари учун намойиш этилади.
Туринда «Тоттенҳэм» 2:2 ҳисобини қайд эта олганди. Шундан келиб чиқиб, 0:0 ёки 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳам лондонликлар учун қўл келиши мумкин. Англиянинг бошқа бир клуби «Манчестер Сити» деярли чорак финал чиптасини қўлга киритиб улгурган.
Чемпионлар Лигаси Нимчорак финал 7 март, чоршанба
«Тоттенҳэм» — «Ювентус» Futbol-TV«Манчестер Сити» — «Базел» UzReport
Изоҳ (0)