Россияда қуролларнинг янги турлари пайдо бўлганлигига жавобан АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари B-52 бомбардимончи самолётини модернизация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда The National Interest нашри хабар берди.
Самолёт ҳужумларни амалга ошириш учун янги имкониятларга эга бўлиши тахмин қилинмоқда.
Модернизация, биринчи навбатда, ҳаво кемасининг ички бўлинмасига дахл қилиши лозим. Модернизациядан сўнг самолёт саккизтагача J-Series энг янги бомбаларини ташишга қодир бўлади. Қолаверса, ҳар бир қанот остида яна олтитадан бомба бўлади. Самолёт ичидаги фойдали юкламани ошириб ва ўқ-дориларни қанотлар остидан олиб ёқилғи заҳирасидан самаралироқ фойдаланиш мумкин бўлади.
Самолётнинг бошқарув тизими ҳам модернизация қилиниши лозим. Шунингдек, B-52 қуролланиши юқори аниқликдаги ракеталар билан тўлдирилади.
Изоҳ (0)