Американинг собиқ биринчи хоними Мишель Обаманинг мемуарлари жорий йилнинг 13 ноябрида чоп этилади. Бу ҳақда унинг расмий вакиллари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Китоб Becoming (Шаклланиш) деб номланиб, 24 тилда чоп қилинади.
«Китоб устида ишлаш мен учун чуқур шахсий тажриба бўлди», — дейди собиқ биринчи хоним. У китобда ўзининг аждодлари ва қандай қилиб Саут-Сайддан чиққан кичкина қиз ўз овозига эга бўлиб, бошқаларни руҳлантириш учун ўзида куч топганлиги ҳақида ҳикоя қилади.
Американинг Crown Publishing Group нашриёт уйи таъкидлашича, китобнинг қоғоз версияси қиймати 32,5 доллар, электрон версияси эса 15 долларни ташкил этади. Китоб чоп этилишидан аввал Обама ўз ишини тақдим этиш учун Америка ва бошқа мамлакатлар бўйлаб турга йўл олади.
Изоҳ (0)