Мирзо Улуғбек туманидаги Сайрам кўчасида жойлашган бинонинг қурилиши нима сабабдан тўхтаб қолгани номаълум. Аммо бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда 25 йилдан буён қаровсиз ётган, ташландиқ жойнинг мавжудлиги кишини ҳайратлантиради, деб ёзади ЎзА.
«Энг ёмони, ота-оналар бу ердан ҳадик аралаш ўтмоқда. Боиси, минорали кран неча йиллардан буён қимир этмайди. Техник қаровсиз бўлган бу қурилиш машинасининг қулаб тушиш эҳтимоли эса соат сайин ошиб бормоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)