Ўзбекистон Президентининг жорий йил 21 февралдаги фармонига асосан Эркабой Тожиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Адлия катта маслаҳатчиси Эркабой Тожиев ўтган йил ноябрь ойидан бери Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган, унгача Қорақалпоғистон Республикасида прокурор бўлганди.
Шунингдек, давлат раҳбарининг 21 февралдаги яна бир фармонига асосан адлия маслаҳатчиси Саидлазиз Саидкаримов Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. У Бош прокуратуранинг ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келганди.
Изоҳ (0)