Бухоро шаҳрининг тарихий марказида ҳавода муаллақ ўтирган дарвиш пайдо бўлди. Бу ҳақда лойиҳа ташаббускори — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бундай кўринишни қўмита раиси Азиз Абдуҳакимов Ғарбий Европага сафари давомида учратган ва Ўзбекистонда ҳам миллийлаштирилган шаклда жорий қилиш таклифини берганди. Таклиф биринчи бўлиб Бухорода амалга оширилди.
Селфи тушишни севадиган сайёҳларни эътиборсиз қолдирмайдиган ушбу лойиҳа Бухоронинг қадимий қисмида жойлашган обидаларга янада кўпроқ меҳмонларни жалб қилишга ҳисса қўшиши кутилмоқда. Бу каби лойиҳалар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги туризм марказларида ҳам йўлга қўйилади.
Бухоро вилоятига ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев ҳам мазкур лойиҳа билан таништирилди.
Изоҳ (0)