Мамлакат делегацияси КХДР Олий халқ йиғини (парламент) президиуми раиси Ким Ён Нам бошчилигида 9 февраль, жума куни Корея Республикасига етиб келди, деб ёзади «ТАСС».
Пхеньян самолёти Жанубий Корея пойтахти яқинидаги Инчхон халқаро аэропортига қўнди. КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон ҳам 22 кишидан иборат делегация таркибида.
Делегация Пхёнчхан уездига йўл олади ва у ердан кечқурун қишки Олимпиада ўйинлари очилиши маросимини кузатади. Бундан олдинроқ Шимолий кореяликлар Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин номидан уюштириладиган кечки овқатга қатнашади. Унда яна 20 га яқин давлатнинг биринчи шахслари ёки уларнинг вакиллари ҳам иштирок этади.
10 февраль, шанба куни делегатлар Сеулга қайтади, у ерда Жанубий Корея етакчиси билан учрашув бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)