Бугун — 8 февраль куни Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида жойлашган олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғини расман кўтариш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ташкилот президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигида Пхёнчханга жўнаб кетган Ўзбекистон делегацияси мамлакат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди. Унинг давомида Аҳмаджонов Пхёнчхан шаҳар мери билан учрашди.
Пхёнчхан—2018. Ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишлари қайси саналарга тўғри келиши маълум
Эртага — 9 февраль куни Пхёнчхан Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)