Илк бор Тошкентга олиб келинган жаҳон кубоги футбол жамоатчилигига расман кўрсатилди. Тадбирнинг биринчи қисми Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида спорт журналистлари билан ўтказилди.
Жаҳон кубогининг юртимизга келиши тарихий воқеа. Умид қиламизки, келгусида уни Ўзбекистонга футболчиларимиз олиб келишади.Умид Аҳмаджонов, МОҚ президенти
Аҳмаджонов жаҳон кубогини «қўриқлаётган» франциялик афсонавий футболчи Кристиан Карамбёни аэропортда ўзи кутиб олганди.
Мундиал кубоги тарихда илк бор Тошкентга олиб келинди
Қуёшли Ўзбекистонга жаҳон кубогини олиб келганимиздан хурсандман. Бу воқеа футбол мухлислари учун ҳақиқий байрамдир.Кристиан Карамбё, жаҳон юлдузи
Жаҳон кубоги Coca-Cola Trophy Tour акцияси доирасида Марказий Осиёга олиб келинди. Компания вакиласи Стоичкованинг аниқлик киритишича, бу йил Coca-Cola Ўзбекистонда фаолиятини бошлаганига 25 йил тўлган. Демак, бу туҳфа рамзий маънога эга.
Изоҳ (0)