Тошкент Фотосуратлар уйида ижодий фотосанъат мактаб-студияси битирувчиларининг ҳисобот фотокўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
2006 йил октябрь ойида ташкил этилган мактаб-студия фотография санъатидан сабоқ бериш бўйича етакчи масканлардан бири. Бу ерда ёшларга Искандар Содиқов, Михаил Левкович, Рамиль Сулайманов каби фотоусталар касб сир-асрорларидан сабоқ бериб келмоқда.
Ўзбекистон Бадиий академияси ва Тошкент Фотосуратлар уйи томонидан ташкил этилган кўргазмада мактаб-студияда таҳсил олган фотографлар гуруҳининг 100 дан зиёд фотоасари намойиш этилмоқда.
Гуруҳ иштирокчилари Азизбек Норматов, Светлана Свежевская, Михаил Довлатов, Руслан Аллаберганов, Евгения Ким, Нигина Қориева, Елена Ҳаитова, Саидакмал Икромов, Андрей Цой, Маргарита Константинова натюрморт, манзара, портрет, анималистика каби жанрлардаги фотосуратларни томошабинлар ҳукмига ҳавола этди.
Изоҳ (0)