Интернетда Nokia 7 Plus смартфони тақдимоти слайдларининг фотосуратлари пайдо бўлди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Уларга кўра, Nokia 7 Plus металл ромли шиша корпусга эга бўлади. Бармоқ изи сканери орқа панелда жойлашади, олд панелда эса 18:9 нисбатли ингичка ромли 6 дюймли дисплей жойлашади. Full HD+ дисплей 2160×1080 пикселли бўлади.
Асосий камера 12 ва 13 мегапикселли иккита модулдан иборат бўлади.
Смартфон Snapdragon 660 процессорида ишлайди, тезкор хотираси 4 Гб бўлади. Android 8.0 Oreo операцион тизими ўрнатилади.
Nokia янги смартфонини 25 февраль куни Барселонадаги MWC 2018 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтадиган тақдимотда намойиш этиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)