Нодира Назирова Фарғона шаҳрида яшовчи бир киши андижонликларни Жанубий Кореяга ишга жўнатиб юборганини эшитиб, уни қидира бошлади. Ниҳоят, сирли кишининг телефон рақамини топди, деб хабар беради ЎзА.
2017 йилнинг май ойи ўрталарида Фарғона шаҳрида яшовчи ўша Ан Чан Номга қўнғироқ қилиб, Кореяга ишга жўнатишни илтимос қилди. Албатта, бундай яхши «таклиф» Ан Чан Номга ҳам жуда ёқиб тушди.
Мижозни ишонтириш учун Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида танишлари борлигини айтиб, бу иш қуруққа битмаслигига ишора қилди. Н. Назирова ва унинг жиянини 6 минг доллар эвазига ишга жўнатиб юбориш ҳеч гап эмаслигини айтиб, уларни алдади.
Бир неча ойлик сарсон-саргардонликдан сўнггина Н. Назирова фирибгарнинг қўлига тушиб қолганини англаб етди ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Кореяга ишга жўнатувчи «ишбилармон» Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида жойлашган «Тошкент» кафесида 6 минг долларни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан далилий ашё билан ушланди.
Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан фирибгарга қилмиши учун тегишли жазо тайинланди.
Изоҳ (0)