Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)