Amazon асосчиси Жефф Безос АҚШда яшаётган ноқонуний муҳожирларга стипендия таъсис этиш учун 33 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Маблағ муҳожир талабаларга молиявий ёрдам кўрсатувчи TheDream.US нотижорат ташкилотига ўтказилган. Ташкилот ҳар бир талабага ўқиш харажатларини қоплаш учун тўрт йилга мўлжалланган 33 минг доллар миқдоридаги стипендия ажратади.
Изоҳ (0)