Перу ҳудудида шиддатли зилзила кузатилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, зилзила магнитудаси 6,8 ни ташкил этади. Баъзи манбаларга кўра, бу кўрсаткич 7,3 га тенг бўлган.
Шу пайтгача Арекипа провинциясида икки кишининг ўлими тасдиқланди. Шунингдек, Аякучо ва Ике провинцияларида 60 дан ортиқ одам жабрланди.
Изоҳ (0)