11 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда «Дарё»нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори сифатида ишлаб келаётган Абдумалик Жуманов лавозимидан бўшатилган.
Бироқ ҳозирча ушбу маълумот расман тасдиқланмади.
Эслатиб ўтамиз, Абдумалик Жуманов бундан олдин Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида ҳам ректор сифатида ишлаган.
Изоҳ (0)