Сизни бахтлироқ қилишга ва мақсадга эришишга ёрдам берувчи 4 нарса
Ҳар бир кишининг ўз орзу ва ҳаваслари бор. Лекин ҳамма учун умумий бўлган, яхшироқ ва бахтлироқ бўлишимизга ёрдам берувчи нарсалар ҳам бор.
Вазифа — ишларга мақсад ва англаш бағишловчи мўлжалланганлик тушунчаси. Агар биз вазифамиз нима эканлигини тушунсак, унда нима учун биз ҳаётда мақсадларга эришишимиз ва нима учун яшаётганимиз аниқ бўлади.
Сизнинг вазифангиз ишлашдир
Ҳар бир одам меҳнат қилиш учун яралган. Фақат қатъийлик ёрдамидагина биз олдимизга қўйилган мақсадларга эришамиз. Меҳнат қилиш — бу ечим, бу ерда ҳеч қандай мотивация ҳақида гап йўқ. Агар биз бирон нимага эришмоқчи бўлсак, унда бизга ёрдам бериши мумкин бўлган энг яхши нарса — меҳнат ҳисобланади.
Сиз яқинларингизга ғамхўрлик қилишингиз керак
Ғамхўрлик қилиш — бу нейтралитет эмас, балки бирон-бир ҳаракатлар. Бу дўстона муносабатлардан кўра каттароқ ҳаракат. Ва агар сиз ҳозир ота-онангиз билан яхши муносабат ўрната олишнинг имкони йўқ демоқчи бўлсангиз, унда бир неча марта ўйлаб кўришингиз лозим бўлади. Баъзилар ота-онаси бўлишини ёки уларнинг қайтиб келишини орзу қилади.
Сиз ўсишингиз керак
Сиз минглаб талантга эга бўлишингиз мумкин, лекин агар сиз вақтингизни ва кучингизни сарф қилмасангиз, у ҳолда улар юзага чиқмасдан қолиб кетади.
Мусиқа асбобини чалишни ўрганишга қарор қилдингизми — охиригача етказинг ва бу соҳанинг устаси бўлинг. Агар таслим бўлишни хоҳласангиз, ўзингизга буни нима учун қилаётганингизни эслатинг.
Сиз билимларингизни бошқаларга сингдиришингиз керак
Ота-онамиз, олийгоҳ ва китобларни ўқиш орқали олган билимларимиз бизга сақлаб қўйиш ва ҳеч ким билан бўлишмаслик учун берилмаган.
Сизнинг тажрибангиз, билимларингиз ва ҳаётнинг ҳамма соҳалари ҳақидаги маълумотлар бошқаларга ёрдам бериш, руҳлантириш ва ўргатиш учун керак бўлади.
Изоҳ (0)