9 январь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган ҳарбий қисмнинг «УАЗ Хантер» русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилди. Бу ҳақда, Тошкент вилояти ИИБга асосланиб, UzNews хабар берди.
Айтилишича, 9 январь куни соат 17:35 да Олмалиқ шаҳар ИИБга Амир Темур кўчасида қолдирилган ҳарбий автомобиль олиб қочиб кетилгани ҳақида ахборот келиб тушган.
Дастлабки текширувлар натижасида автомобиль вилоятнинг Қуйи Чирчиқ туманидаги сой бўйидан топилди. Маълум бўлишича, ўғри бошқарувни қўлдан чиқарган, бунинг оқибатида машина ағдарилиб кетган.
Жиноятни Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 23 ёшли йигит амалга оширгани аниқланди.
Воқеа юзасидан ЖКнинг 267-модда 1-банди бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов тадбирлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)