Microsoft компанияси компьютерлар ёнмай қолгани ҳақидаги шикоятлардан сўнг Spectre ва Meltdown’нинг заифлигини бартараф этувчи янгиланишни тарқатишни тўхтатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Компаниянинг техник қўллаб-қувватлаш платформасига AMD процессори базасида ишловчи компьютерлар эгалари кўп сонли мурожаатлар билан чиққан.
Ўрганишлардан сўнг Microsoft янгиланишлар AMD нинг баъзи техник жиҳатлари билан мос келмаётганини аниқлаган.
Айни вақтда Microsoft AMD билан ҳамкорликда муаммо устида ишламоқда ва қисқа вақт ичида AMD томонидан ишлаб чиқарилган компьютерлар учун янгиланиш жўнатишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)