Facebook фойдаланувчиларга битта Ҳикоя (Story)нинг ўзини бир йўла Марк Цукербергга тегишли учта ижтимоий тармоқда чоп этиш имкониятини тақдим этмоқчига ўхшайди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Фойдаланувчилар маълум қилишича, компания Instagram’дан Stories’ни бевосита WhatsApp статусига кросс-пост қилишни синовдан ўтказмоқда. Бразилия блоги интерфейснинг пастки чап бурчагидаги янги функцияни кўрсатувчи Stories скриншотини эълон қилди.
Шу тариқа, фойдаланувчилар Instagram’да Stories яратиб, сўнг дарҳол у билан Facebook, Messenger ва WhatsApp’да бўлишиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)