Туркия Сурияда президент Башар Асадсиз сайлов ўтказилиши тарафдори. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
«Мақсадимиз Сурия инқирозини Асад билан ҳал этиш эмас, балки усиз ва Сурия халқи демократик иродасига мувофиқ сайловлар ўтказишдан иборат. Биз шундай бўлишига ҳаракат қиламиз», — деди Эрдўғон.
Ўтган йил охирида Эрдўғон Тунисга ташрифи давомида Сурия президентини «миллионга яқин фуқаросини ўлдирган террорчи» деб атаган ва у билан ҳамкорлик қилинмаслигини билдирганди.
Изоҳ (0)