Президент мамлакатда картошкачиликни ривожлантириш, шу орқали аҳолини картошка билан узлуксиз таъминлаш, хусусан, Бўстонлиқ туманини картошка етиштиришга ихтисослаштириш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг Telegram’даги расмий каналига асосланиб, ЎзА хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф амалга оширмоқда. Бўстонлиқ туманига ташрифи доирасида Президент тумандаги шароит билан танишиб, бу ерда картошка етиштиришни юқори босқичга олиб чиқиш лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)