Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ислом республикасида 28 декабрдан буён давом этаётган оммавий норозилик намойишларига ички муаммолар ва бошқа давлатларнинг мамлакат ҳаётига аралашуви сабаб бўлаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда 1 январь, душанба куни Меҳр агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Эрон Ислом Республикасининг душманлари эрон миллатининг муваффақияти ва тараққиётидан ғазабланмоқда. Улар мамлакатда муаммоларни юзага келтиришга онт ичган, бироқ Эрон халқи ва ҳукумати уларга жавоб қайтаради», — деди президент.
Президент, шунингдек, намойишлардан муаммоларнинг чуқур илдизини аниқлаш учун фойдаланиш лозимлигини таъкидлади. «Кўчага чиққан одамларнинг ҳаммаси ҳам чет элликларга бўйсунмайди, улардан баъзилари ўз туйғулари ва муаммолари туфайли норозилик билдирмоқда», — дея таъкидлади Руҳоний.
Эслатиб ўтамиз, Эронда ўтган йилнинг 28 декабрида мамлакатдаги иқтисодий вазият ва ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари бошланди. Жумладан, улар Теҳрон, Қум, Кирмоншоҳ, Машҳад, Ҳамадон, Раштда қайд этилди. Мамлакатда Instagram ва Telegram сервислари блоклаб қўйилди.
Изоҳ (0)