Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби ҳужумчи Игорь Сергеев билан хайрлашди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Сергеев фаолиятини Амирликларнинг «Ал-Дафра» клубида давом эттиради.
Бунгача «Пахтакор» 2008 йилдан буён ўз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Шерзод Каримов билан хайрлашганини маълум қилганди. Маълумотга кўра, Каримов шу вақт ичида «Пахтакор» учун 178 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга муваффақ бўлганди.
«Пахтакор» Чемпионлар Лигасига ҳаракатни бошлади. Биринчи галда Шерзод Каримов жамоадан кетказилди
Игорь Сергеев эса Тошкент гранди учун 121 та ўйинда ҳаракат қилган. У 2009 йил жамоаси билан профессионал шартнома имзолаганди. Шу вақт ичида «шерлар» учун 64 та гол уришга муваффақ бўлган.Аввалроқ ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Самвел Бабаян масаласида интерю бериб, унинг термадаги асосий мақсади футболчиларни хориж клубига сотишдан иборат бўлганига ойдинлик киритганди. «Пахтакор»нинг Сергеев билан шартномаси якунига етиб, «Ал-Дафра» сафига эркин агент сифатида қўшилдими ёки Амирлик жамоаси тошкентликлар ҳисоб рақамига пул ўтказиб бердими, аниқ эмас.Умид Аҳмаджонов: Самвел Бабаян халқни алдаб юрган. Унинг асосий мақсади футболчиларни четга сотиш эди
Жамоанинг Telegram’даги канали хайрлашилган уч инсон суратини умумий кўринишга келтирган. Шерзод Каримов ҳамда Игорь Сергеев фонида «Металлург» бош мураббийи сифатида эълон қилинган Андрей Шипилов номи ҳам бор.Мирсодиқовга ўринбосар «Пахтакор»нинг банкетида топилди. Энди «Металлург»ни Андрей Шипилов бошқаради
«Пахтакор» Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун 30 январь куни плей-офф босқичида Қатарнинг «Ал-Гарафа» клубига қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)