Forbes нашри 2017 йилнинг энг кассабоп актёрлари рейтингини эълон қилди. Рўйхат картиналарнинг прокатларда қанча йиғганини кузатиб борувчи Box Office Mojo сайтининг маълумотлари асосида тузилди.
Рейтингга Вин Дизель етакчилик қилмоқда — у иштирок этган фильмлар умумий миқдорда 1,6 миллиард доллар йиғган. Улар орасида энг кассабопи «Форсаж 8» фильми бўлди.
«Рейтингда иккинчи ўринни ‘Форсаж 8’да роль ижро этган яна бир актёр Дуэйн Жонсон эгаллади, учинчи поғонани эса ‘Мўжиза аёл’ фильмининг бош қаҳрамони Галь Гадот банд этди. Унинг натижаларига ‘Адолат лигаси’ фильми сезиларли ҳисса қўшди», — дея таъкидлайди рейтинг муаллифлари.
Шунингдек, рейтингнинг дастлабки ўнталигидан Эмма Уотсон, Жонни Депп, Дэйзи Ридли, Том Холланд, Крис Прэтт, Крис Хемсворд ва Жон Бойега ўрин олган.
«Суперқаҳрамонлар ва жедайлар кинопрокатчиларга яхшигина даромад келтирмоқда, бироқ шунга қарамай экшн-фильмларнинг актёрлари етакчилик қилмоқда», — деб ёзади нашр.
Изоҳ (0)