Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг учта бошқармаси бошлиқлари ўз лавозимидан озод этилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Вазирликнинг солиқ ва божхона тариф сиёсати бошқармаси бошлиғи Ирина Голишева, бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи Шарафутдин Ҳайдаров, шунингдек саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи Акмал Абдуллаевлар ўз лавозимидан озод этилган.
Хабарда қайд этилишича, вазирлик кадрлар билан ишлаш бошқармаси интернет нашрларда чоп этилган бир кунда 50 нафар ходим ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарни инкор этган. Бошқарма вакилининг таъкидлашича, яқин кунларда вазирликнинг яна бир неча ходими ишдан бўшатилиши мумкин.
22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев молия вазирлигини танқид остига олган эди. Президент молия вазири Жамшид Қўчқоровга вазирликни «каламушлар»дан тозалашга ўн кун вақт берган эди.
Изоҳ (0)