Гватемала президенти Жимми Моралес ўз мамлакатининг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш бўйича ишни бошлашни буюрди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
«Бугун Исроил бош вазири Нетаньяху билан суҳбатлашдим... Энг муҳим мавзулардан бири Гватемала элчихонасини Қуддусга қайтаришдир. Шунинг учун канцлерга ушбу режани амалга ошириш бўйича ишни бошлаш ҳақида топшириқ бердим», — дейди Моралес.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида элчихонани кўчириш ҳақида АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилган эди. 21 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олмаслик ҳақидаги резолюцияни имзолади. АҚШнинг БМТ ҳузуридаги элчиси Никки Хейли АҚШ Вашингтон иродасига қарши овоз берган мамлакатларга ёрдам кўрсатишдаги улушини қайта кўриб чиқишини маълум қилди.
22 декабрь куни Нетаньяху Бош Ассамблея қарорини «бемаъни» деб атади ва Исроил уни тўлиқ рад этишини маълум қилди. Исроил бош вазири ўшандаёқ бир нечта мамлакат билан улар элчихоналарини Қуддусга кўчириш ҳақида музокаралар олиб бораётганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)