Ўзбекистон Президент Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш таклифини билдирди, деб хабар беради «Халқ сўзи».
«Бу ҳар доимги комиссия эмас. Энди маҳаллалар пастдан, тепада депутатлар назорат қилади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Комиссия парламент сўрови орқали ҳаққоний вазиятни таҳлил қилиш, Олий суд, судьялар олий кенгаши билан муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўриши керак.
Изоҳ (0)