Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +16°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    «Бугун Ўзбекистон яна бир бор мустақил бўлди». Шавкат Мирзиёев мурожаатига ўзбекистонликларнинг муносабати

    22.12.2017, 20:49 130239

    Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Ўзбекистон тарихида биринчи марта парламентга мурожаат йўллади. Тўрт соат давом этган нутқ «Ўзбекистон 24» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилди.

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Ўзбекистонликлар нутқни фаол кузатиб борди, ижтимоий тармоқлар орқали мурожаатнинг у ёки бу жиҳатларига, айтилган фикр ва ташаббусларга муносабат билдирди. «Дарё» диққатга сазовор фикрларни бир саҳифага тўплади.

    Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев Президентнинг парламентга мурожаати Ўзбекистон учун янги амалиёт эканлигига эътибор қаратди:

    Бундай мурожаатлар одатда бошқа давлатларда доимий кузатилади. Лекин Ўзбекистонда бундай амалиёт илк бор бугун қўлланди. Ўзбекистон раҳбари тўрт соат давомида тик турган ҳолда, мамлакат парламенти, ҳукумати ва халқига тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Мирзиёев дунё тажрибасини Ўзбекистонда ноу-хау қилди.
    Шунингдек, журналист мурожаатнинг аҳамиятини тушунтириш учун Англиянинг машҳур сиёсатчиси Уинстон Черчилл билан параллел келтирди:
    Ҳар бир сиёсатчининг маълум бир маърузаси унинг фаолиятида белгиловчи, муҳим ролга эга бўлади. Масалан, Уинстон Черчиллнинг 1946 йил 5 мартдаги Фултон нутқи дунё тартиботини бутунлай ўзгартириб юборган.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугунги маърузаси, унинг сайланганига бор-йўғи бир йил бўлишига қарамасдан, яқин ўтмишдаги вазиятни теран таҳлил қилиб, яқин келажакка аниқ вазифаларни белгилаб берувчи, чуқур мушоҳадали нутқ бўлди, десак тўғри бўлади.

    Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев эса Мартин Лютер Кингни эсга олди:
    Тарихда нутқлар кўп бўлган. Лекин улар доим ҳам эсланавермайди. Чунки кўплаб нутқлар амалда ҳеч қандай ўзгариш олиб келмайди.

    Бироқ шундай нутқлар бўладики, унинг ижобатини кутиш шарт эмас — ўша нутқнинг ўзи амал сифатида қабул қилинади, катта сиёсий оқибатларни келтириб чиқаради, тарихда қолади.

    Масалан, Мартин Лютер Кингнинг 1963 йил 28 августдаги «I have a dream» («Менинг орзуйим бор») нутқи тарихдаги энг зўр нутқлардан бири саналади...

    Бугунги нутқнинг кўлами юқорида эсланган нутқлар каби бутун дунёга таъсир қиладиган даражада ўзгаришларга олиб келмас, бироқ Ўзбекистон миқёсида давлат ривожини янги босқичга олиб чиқишга катта ҳисса қўшади. Бу нутқ халққа эртанги кунга ишонч беради, дилларда умид уйғотади, мудроқ қалбларни уйғотади, сўниқ кўзларга учқун беради.
    Сардор Салим, сиёсатшунос:
    Шавкат Мирзиёевнинг бугунги нутқи, сиёсий оқибатлари бўйича, Биринчи Президент Ислом Каримов Мустақилликни эълон қилган мажлисдан кейинги иккинчи ўринда турса керак.

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Санжар Саид, журналист ва блогер:

    Тушга яқин кўзим илиниб, бир соатча ухлаб қолибман. Уйғонсам ҳаммаёқни янгилик босиб кетибди. Президент парламент баҳона халққа бевосита мурожаат қилаётган экан. Ўзимни замондан орқада қолган, янгиликлар, ўзгаришлардан бехабар одамдек ҳис қилдим.

    Жуда ҳаяжонли дақиқалар. Президент кўнглимиздаги, тилимиздаги гапларни айтаяптики, гўёки қандайдир яширин профил билан биз мансуб бўлган виртуал оламни доим кузатиб, муҳокамаларимизда иштирок этаётгандек, биз билан ёнма-ён, ҳамфикрдек.

    Кўнглимизда шунча ўзгаришлар амалда бўлармикан, деган шубҳа бўлишига қарамасдан, умид ва ишонч ҳам тирик. Ҳатто Кореяга кетиш-кетмасликка ҳам иккиланиб қолдим. Ҳозир чет элда юрганларда бир-икки йилда Ўзбекистон таниб бўлмас даражада ривожланиб кетса-я, деган ўйноқи хаёл ҳам йўқ эмас.

    Ойликларимиз минг-икки минг долларга чиқиб, уй-жой, машина, тўй ташвишларидан сал узоқлашиб, хотиржамлик, кенг феъллик билан фикр юритадиган, воқеа-ҳодисаларга босиқлик, вазминлик, салобат билан муносабатда бўладиган вақтлар яқиндек кўриняпти.

    Дониёр Рўзметов, блогер, бизнес-консултант, Франция:
    Президент гапирса, кўзлар очилади!

    Ўша куни водий билан Тошкент ўртасидаги пост ҳақида ёзганимизда, муаммолар мавжудлигини айтганимизда, айримлар худди «ватан хоини»га чиқариб қўяёзганди. «Ўша ердаги қўпол муомала қиладиганлар хавфсизлигимизни сақлаяпти, раҳмат дегин», деган маънода оғзимизга урган эди.

    Бугун бу муаммонинг мавжудлигини Президентимиз айтгач, у ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлиб қолди. Бизнинг оғзимизга урганларнинг эндиги фикрлари менга қизиқ бўляпти.

    Бир пайтлар нотариус ҳақидаги мақоласи учун Жамшид Ниёзовга қанча озор берганлари ёдимда. Энди буниям Президент айтгач, ҳамма муаммонинг мавжуд эканлигини кўриб қолди.

    Ҳозирда Тошкентдаги прописка муаммоси, вилоятликларга муомала ва муносабат муаммосини ҳам кўпчилик кўрмаяпти. Ажабмас, бир кун келиб Президент бу муаммо ҳақда ҳам гапирса ва айрим амалдорларнинг кўзлари очилиб, бу муаммони ҳам кўра бошласалар!

    Илгари «Подшонинг қадами етган жойлар обод бўлиб кетади», деб айтганларини эшитганман. Эндиликда кўпчилигимиз Президент гапирса, кўзлар очилиб, кўринмаган муаммолар кўриниб кетаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

    Президентимизнинг бошлари омон бўлсин. Юрт равнақи ва халқ фаровонлиги учун ўз олдига қўйган эзгу ниятлари рўёбга айланаверсин!.

    Зафар Ҳошимов, тижоратчи, «Korzinka.uz» раҳбари:
    Президентнинг сўзлари, илгари сурган фикр ва ғоялари, ўтган бир йилда амалга оширилган ислоҳот ва амаллар кўлами (шунча ўзгаришларни атиги бир йил ўзига қамраб олганига ақл бовар қилмайди), шубҳасиз, Шавкат Миромоновичда Ватанимизни яқин келажакда минтақавий ривожланиш марказига айлантира оладиган дунёқараш, прогрессив ёндашишлар ва холис ниятлар мавжудлигидан далолат бериб турибди.

    Президентнинг бугунги нутқлари, ҳеч қандай шубҳасиз, бу маслак сари қўйилган тарихий ва инқилобий қадамдир. Бу нутқ ўтаётган ислоҳотлар, жараёнларнинг бардавом бўлиши гарови ва яққол шаҳодатидир.

    Шу онларда қалбимни умид, шижоат, юртим, халқим ва раҳбаримиз билан фахрланиш туйғулари тўлдириб турибди.

    Беҳзод Ҳошимов, иқтисодиётчи, Висконсин университети бизнес мактаби тадқиқотчиси:
    Бугун Ўзбекистон яна бир бор мустақил бўлди, десам муболаға бўлмайди! Ҳаётимда нутқ эшитиб, бу даражада таъсирланмаган эдим. Барчамизни шундай ажойиб ўзгаришлар билан табриклайман! Бу тарихий нутқ Ватанимиз келажагига катта таъсир қилишига аминман.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Соядаги одамлар: “Оиламдагилар касбимдан уялишган” — чиптачи аёл ҳикояси (фото, видео)

    Бугун, 00:34

    АПЛ. “Тоттенҳэм” 2 киши кам бўлиб ўйнаган “Ливерпуль”ни енгди, “Арсенал” рақибини тор-мор этди, Манчестер клубларида мағлубият (видео)

    Бугун, 00:21

    Бундеслига. “Бавария” сафарда “Лейпциг” билан дуранг ўйнади

    Кеча, 23:45

    Ла Лига. “Реал” сафарда “Жирона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Кеча, 23:26

    Андижонда Matiz ёниб кетди (видео)

    Кеча, 22:46

    Ўзбекистонда бир ойда давлат харидларини амалга оширишда 15 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилгани аниқланди

    Кеча, 21:52

    Тошкентда дарахт кесган эркак 11 млн сўм жаримага тортилди

    Кеча, 20:40

    Сергелидаги портлаш содир бўлган омборда кимёвий воситалар сақлангани айтилмоқда

    Кеча, 20:17

    Туркманистонда 10 млрд долларлик қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда

    Кеча, 20:00

    UzCarlsberg икки йилдан бери World Drinks Awards медалларини қўлга киритиб келмоқда

    Кеча, 19:30
    Реклама

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    15:00 / 30.09.2023

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 4 минг доллар бўлган соҳа ҳақида маълумот берилди

    19:00 / 30.09.2023

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    15:00 / 30.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    00:00 / 30.09.2023

    Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди 

    10:00 / 30.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.